Reklama uchun joy murojat uchun mirzayev-shavkat@mail.ru tel:+998 (91) 224 55 77

Суббота, 18.05.2024, 14:50

Siz kirdiz: Mehmon | Guruh: "Mehmon" | RSS
REKLAMA

Mini - ChaT
So'rovnoma
Do`stlariz ko`pmi
Всего ответов: 35
Biz bilan Aloqa
Sayt Admini:Shavkat

Sayt yurituvchilari:


Архив записей
Наш спонсор
Statistika
Проверка ТИЦ FastCounter
Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Блог

Bosh sahifa » 2013 » Декабрь » 6 » Кетяпсизми?
18:33
Кетяпсизми?

Кетяпсизми?- деб сўради у кўзларига ёш тўларкан. - Ҳа... Мен бошқасини севиб қолдим! Сен жонимга тегдинг, болаларнинг бақир-чақири жонга тегди! - Аммо бу сизнинг фарзандлариз! Улар ҳали мурғаккинаку! Қандай ташлаб кетасиз? - Бўлди, тинч қўй мени! Сен гўзаллигингни ҳам йўқотдинг! - Ахир кенжамизни туққанимдан кейин ҳали ўзимга келмадим. Буларни ҳаммаси ўткинчику... - Мен кетаман дедимми, кетаман!- деб аёлини бир силтадида итариб юборди. Аёл йиқилди, боши деворга урилиб қаттиқ оғриқни ҳис қилди. Лекин йиғламади, томоғига келган аччиқни юта олди. Икки ёшли ўғли уйғониб кетиб, бу "манзара”ни кузатиб ўтирарди. - Яхши, кетаверинг. Лекин бир нарсани унутманг. Биз ҳеч қачон сизни ёнингизга бормаймиз! Яшаб кетамиз! Кеттизми, ортга йўл йўқ!- деди ҳотиржамлик билан аёл. Кейин ичкари хонага кириб, беш ойлик кенжасини қўлига олди. Уччови уларни ташлаб кетаётган эр ва отанинг ортидан қараб қолишди... - Ҳа, алло? Ҳа, кетаяпман. Ҳозир бораман!- деб такрорларди ўттиз ёшлардаги эркак телефонда, зинапоялардан шошганча тушиб бораркан... Орадан беш йил ўтди. - Эй, Худойим. Қанчалик жонимга тегди бу хотин!- деб ўйларди эркак,- яхшиси ҳиёбонга бориб бироз чалғиб келай, уйга боришга умуман оёғим тортмаяпти. У ҳиёбондаги ўриндиқда ўтирганда кўзи атрофда ўйнаб юрган болакайларга тушди. "Қизиқ, менинг ўғилларим ҳозир қандай экан-а?... Катта бўлиб қолишгандир... Аёлимчи, у қандай бўлган экан-а?.. Бирор марта қўнғироқ ҳам қилмади... Ахмоқ бўлган эканман...” ўтарди ҳаёлларидан. Ва кутилмаганда таниш сиймони кўрди. - Эй, Худоим. Унинг ёнига қандай борсам экан-а?- асабийлаша бошлади эркак собиқ хотинига қараб. Аёл ортидан икки болакай онаси томон югуриб келаётганини кўриб эркак амаллаб сўз бошлади. - Салом!..- деди у. - Салом...- жавоб берди аёл ҳайрон бўлиб. - Сизларни кўрганимдан қандай қувонганимни билмайсан! Булар менинг ўғилларимми? Мени танишармикин? - Йўқ, энди бунинг аҳамияти йўқ!.. - Айтмоқчиманки... - Сиз айтадиганиззи гапириб бўлгансиз, ўшанда... Бирдан болакайлар "дада!” деб қичқириб улар томон югуриб кела бошлашди. Ота бундай бахтга ишонолмай ҳаяжонланиб кетди. Лекин болалар унинг ёнгинасидан ўтиб кетиб ўзларини улар томон келаётган бошқа бир эркак қучоғига отишди. Улар биргалашиб яқинлашиб келдилар. Эркак аёлни юзидан ўпиб қўйиб, аёли ёнидаги бегона эркак билан кўришди. - Азизам, ким бу? - Шунчаки нотаниш. Энг яқин маганзин қаерда эканлигини сўраётганди. Майли, юрақолинглар уйга. Сомса пиширганман. Мазза қилиб еймиз. Улар узоқлаша бошлаганда собиқ эр ва ота изларига ғамгин термулиб қолди. - Амаки,- ўгирилиб гапирди етти ёшдаги ўғли,- магазинни бурилишдан кейин топасиз!

Ko`rildi: 585 | Qo`shdi: BamBiR | Reyting: 0.0/0
Hamma kamentariyalar: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]